Ўзбекистонда 2023 йилда умумий қуввати 4300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бунга 15,4 млрд доллар йўналтирилади. Ижтимоий объектлар ва давлат органлари биноларига бундай қурилмаларни ўрнатиш бўйича «Яшил энергия» компанияси ташкил этилмоқда.
ЕТТБ Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт гача бўлган иккита шамол электр станциясини қуриш учун 520 млн долларгача бўлган иккита синдикатланган кредит ажратмоқда.
2023 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экологияга таъсирни чеклаш бўйича талаблар асосида «яшил сертификатлар» тизими жорий этилади. 2024 йилдан эса қуввати 1 МВтдан юқори қуёш ва шамол электр станцияларида энергияни сақлаш тизими мажбурий тартибда жорий этилади.
Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида 500 МВт гача қувватга эга шамол электр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича давлат-хусусий шериклик тузилмасини шакллантиришда маслаҳат беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг